platina.uz
Жамият

Қўшкўпирда илк буйрак трансплантацияси амалга оширилди

Қўшкўпирда илк буйрак трансплантацияси амалга оширилди
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари бошчилигида илк бор буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди. Бемор Зафар Хаитбоев — 42 ёшда. Туманнинг Ўртаёп қишлоғидан. Унга сурункали гломерулонефритнинг аралаш тури, сурункали буйрак етишмовчилиги терминал босқичи ташхиси қўйилган. Ўтган йилдан бери гемодиализ муолажаларини олади. З. Хаитбоев минг километр олисдан пойтахтга келиб, ҳатто узоқ навбат кутиб, мураккаб операция орқали соғайишни ният қилганди. Аммо бунга ҳожат қолмади. Тошкентдаги Хирургия маркази моҳир жарроҳларининг ўзи Қўшкўпирга келиб, трансплантация амалиётини ўтказишди. Беморга синглиси бир буйрагини берди. Юқори технологик муолажа муваффақиятли ўтди. Ҳозир Зафарнинг ҳам, донорнинг ҳам аҳволи яхши, шифокорлар назорати остида саломатлиги тикланмоқда. Умуман, ўтган бир йилда Хоразмда тиббиётнинг буйрак трансплантацияси йўналиши оммалашмоқда. Шу кунгача вилоятда 16 та буйрак трансплантацияси ўтказилгани бунинг тасдиғи. Шунингдек, 2022 йили Хонқа туманилик 47 яшар Бибижон Худойбергановада бир йўла икки ноёб амалиёт — лапароскоприк холецистэктомия (ўт қопини олиб ташлаш) ва буйрак кўчириб ўтказиш операциялари бажарилгани ҳудуд миқёсида янгилик бўлганди. Қолаверса, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 5 нафар мутахассиси айни шу соҳа бўйича Ҳиндистон мамлакатида малака ошириб қайтди. Яна бир эътиборли жиҳати, шу пайтгача ҳудуддаги барча буйрак трансплантация муолажалари давлат маблағлари ҳисобидан ўтказилди, дейилади ССВ хабарида.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid