platina.uz
Жамият

Қашқадарёдаги «метан заправка»да Nexia-3 портлаб кетди

Қашқадарёдаги «метан заправка»да Nexia-3 портлаб кетди
24 февраль куни Қарши шаҳри «Насаф» кўчасида жойлашган автомобилларга газ қўйиш шохобчасида Nexia-3 машинаси портлади. Бу ҳақда вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. Қайд этилишича, ҳодиса кеча 24 феврал куни соат 16:08 ларда содир бўлган. Насаф кўчасида жойлашган «NEW POVER» газ қуйиш шохобчасида Nexia-3 машинасига газ қуйилаётган вақтда унга ўрнатилган газ баллони портлаб кетган. Оқибатда автомобиль орқа қисми тўлиқ шикастланган. Ҳодиса жойида ёнғин содир бўлмаган ва жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid