platina.uz
Жамият

Экстeрнат тартибидаги имтиҳонлар мактабда таълим олаётган ўқувчиларга татбиқ этилмайди

Экстeрнат тартибидаги имтиҳонлар мактабда таълим олаётган ўқувчиларга татбиқ этилмайди
Ижтимоий тармоқларда «Энди мактаб ўқувчилари олдиндан битирув имтиҳонларини топширишлари ва мактаб дарсларига бормасликлари мумкин» деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу хабарлар мутлақо асосга эга бўлмаган хабарлигини маълум қилди. Бу хабарлар мактабни ўз вақтида тугата олмаган, яъни мактаб ёшидан ўтган фуқароларнинг экстернат тартибида имтихон топшириш учун аризалар бериш билан боғлиқ хабарнинг нотўғри талқин қилинганлиги натижасида тарқатилмоқда, «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, фуқароларнинг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида экстернат тартибида имтиҳонларда фақат ўз вақтида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, аниқроқ айтганда, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади. Экстернат тартибидаги имтиҳонларнинг мактабда таълим олаётган ўқувчиларга алоқаси йўқ ва уларга тадбиқ этилмайди, дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid