platina.uz
Жамият

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилган ўрганишда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 2022 йилда ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан таъминотчиларга ўтказилган айрим ҳолатларда кредитлар мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланган. Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Агентлик томонидан Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилиб, Департамент органлари билан ҳамкорликда тегишли тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаси бўйича “B.S.B.” МЧЖ таъсисчиси сифатида А.Т.Ў. ушбу МЧЖни ташкил қилиб, унга таъсисчилик ва раҳбарлик қилиб, бир пайтнинг ўзида Шаҳрисабз туманида маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаётганлигидан фойдаланиб, 114,0 млн. сўм солиқ ва йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш ва тижорат банкининг Шаҳрисабз филиали мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктирган ҳолда ҳужжатларни сохталаштириш орқали 162,0 млн.сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан толон-тарож қилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат бўйича “B.S.B“ МЧЖ раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 2-қисми “Б” банди (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш), 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 1-қисми (мансаб сохтакорлиги) билан ҳамда бир тижорат банкининг Шаҳрисабз филиали мансабдор шахсларига нисбатан 167-моддаси 3-қисми “а” банди банди ва  228-моддаси 2-қисми “Б” банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid