platina.uz
Жамият

Ер усти метро йўналиши остида 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилади

Ер усти метро йўналиши остида 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилади
Ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги ҳудудларда жами 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Тошкент метрополитени» ДУК ҳаракат хизмати раҳбари Султон Қодиров хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 октябрдаги “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5260-сонли қарорига асосан, метрополитен фаолиятини самарадорлигини ошириш йўналиши сифатида ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берувчи, шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив ҳужжат талаблари асосида тизим ҳудудида йўловчиларга қулай хизмат кўрсатиш яъни, савдо фаолияти тикланади. Ҳозирда «Новза» метро бекатининг пиёдалар ўтиш йўлагида тажриба-синов тариқасида савдо шохобчаларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги (умумий ер майдони 2,9 гектар) ҳудудда 1200 ўринли бешта автотураргоҳ ҳамда Сергели туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши (умумий ер майдони 3,37 гектар) ҳудудида 1500 ўринли еттита автотураргоҳ, жами бўлиб 2700 ўринли автотураргоҳ ташкил этилиши режалаштирилган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid