platina.uz
Жамият

Поликлиника таъмирлашга ажратилган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Поликлиника таъмирлашга ажратилган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
Зангиота туманида қишлоқ оилавий поликлиникасини таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан туман Тиббиёт бирлашмасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.Q.” МЧЖ собиқ раҳбари М.А. бирлашмага қарашли қишлоқ оилавий поликлиникаларини жорий таъмирлашда, ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 392,9 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid