platina.uz
Жамият

Тошкент метросида 26 ёшли шахс ўзини поезд остида ташлашга уринди

Тошкент метросида 26 ёшли шахс ўзини поезд остида ташлашга уринди
Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ўзини метро тагига ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди. Маълум қилинишича, 20 февраль куни соат 19:20 ларда 1997 йил туғилган фуқаро Д.О. «Пахтакор» бекатида ўз жонига қасд қилиш мақсадида, ўзини электропоезд йўлига ташламоқчи бўлган. Бекат платформасида хизмат олиб бораётган Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси саф бўлинмалари иккинчи батальон, сафдор ходими А.А.Далабоев эса, уни ушлаб қолган. Суриштирув ишлари давомида маълум бўлишича, фуқаро 2016 йилдан буён руҳий-асаб касалликлари диспансерида «Шизофрения» ташхиси билан рўйхатда бўлган. Шундан сўнг фуқаронинг онаси Ф.А. воқеа жойига чақиртирилган ва йигит онасига топширилган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid