platina.uz
Жамият

Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга ташрифи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга икки кунлик расмий ташрифи самарали бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Ташрифнинг иккинчи кунида Президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан музокаралар бўлиб ўтди. Уларнинг якунида давлат раҳбарлари Қўшма баёнот қабул қилдилар, икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасида ҳужжатлар имзоланди. Президентлар оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар. Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Қоҳира аэропортида олий мартабали меҳмонни Миср савдо ва саноат вазири Аҳмад Солиҳ ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid