platina.uz
Жамият

Пойтахт прокурори 30 нафар ёшнинг муаммосини шахсан назоратга олди

Пойтахт прокурори 30 нафар ёшнинг муаммосини шахсан назоратга олди
Тошкент шаҳри Олмазор туманида уюшмаган 25 нафар ёшларга ишга жойлаштириш бўйича йўлланмалар, 20 нафарига касбга йўналтириш бўйича, 20 нафарига IT соҳасида бепул ўқиш учун сертификатлар берилди, яна 10 нафар ёшларга китоблар жамланмаси совға қилинди. Олмазор туман прокуратураси билан ҳамкорликда “Inno texnopark” марказида шаҳар прокурори Эркин Йўлдошевнинг ёшлар билан бўлган учрашувда, шунингдек, 30 нафар ёшларнинг муаммолари ёзма равишда қабул қилинди. Ушбу муаммоларни қисқа муддатда ва ижобий ҳал этиш бўйича “Йўл харитаси” тузилиб, ҳар бир мурожаат бўйича алоҳида масъуллар белгиланиб, ижроси шахсан шаҳар прокурори Эркин Йўлдошев томонидан назоратга олинди. Шунингдек, учрашувда прокуратура томонидан бўш иш ўринлари бўйича ташкил этилган “Меҳнат ярмаркаси”да пойтахтдаги 63 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўлган 3000 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Эслатиб ўтамиз: шаҳар прокурори томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, 15.02.2023 йилдан 02.03.2023 йилга қадар пойтахтнинг барча туманларида ёшлар билан учрашуви ўтказилиши белгиланган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid