platina.uz
Жамият

7 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

7 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
24-26 февраль кунлари А-373 «Тошкент – Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман тушиши кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши ҳамда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, шунингдек, йўлларда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди. Шунингдек, 21-28 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Хусусан: Қашқадарё вилояти: Китоб ва Шаҳрисабз туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё ва Бойсун туманларида; Самарқанд вилояти: Самарқанд ва Ургут туманларида; Жиззах вилояти: Зомин ва Бахмал туманларида; Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида; Наманган вилояти: Поп туманида; Фарғона вилояти: Сўх ва Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинди. Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid