platina.uz
Жамият

Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга расмий ташрифи бошланди

Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга расмий ташрифи бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Қоҳира шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Миср пойтахтининг халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон етакчисини Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси кутиб олди ва самимий қутлади. Давлат раҳбарларининг қисқа учрашуви бўлиб ўтди. Бугун давлатимиз раҳбари Қоҳирада буюк аллома бобомиз Аҳмад Фарғоний томонидан барпо этилган “Миқёси Нил” иншоотига ташриф буюради ва Миср цивилизацияси миллий музейи билан танишади. Ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказилади. Ташрифнинг асосий тадбирлари, шу жумладан олий даражадаги музокаралар эртага, 21 февраль кунига мўлжалланган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid