platina.uz
Жамият

ДХХ чет эл фуқаросидан 6 минг доллар олаётган МЧЖ раҳбарини ушлади

ДХХ чет эл фуқаросидан 6 минг доллар олаётган МЧЖ раҳбарини ушлади
Термиз шаҳрида савдо соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари Э.З. чет эл фуқаросининг ишончига кириб, танишларининг имкониятлари орқали унга Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бериш эвазига 7000 АҚШ доллари талаб қилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Э.З. сўралган пулдан 6000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid