platina.uz
Таҳлил

Бўстонлиқда бўлган аянчли воқеа жойидан репортаж

Бўстонлиқда бўлган аянчли воқеа жойидан репортаж
Ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилоятида аёл 4 нафар эркак томонидан зўрланди” изоҳи билан тарқалган хабар кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ички ишлар вазирлиги берган расмий муносабатда эса воқеа бир ярим ой аввал содир бўлгани маълум қилинган. “Platina.uz” жамоаси воқеа жойида бўлиб жабрланувчидан воқеа тафсилотларини билишга ҳаракат қилди. Воқеа жойига борганимизда эса жабрланувчи аёл оиласи билан аллақачон бошқа жойга, яъни Бўстонлиқ туманининг марказидан ижарага уй олиб кўчиб кетишгани, Россия федерациясига ишлашга кетган турмуш ўртоғи ҳам қайтиб келгани маълум бўлди.

https://youtu.be/cO7n6BS6l_Q
Қўшнилар ушбу оила ҳақида ҳеч қандай салбий фикр билдиришгани йўқ.
Ўз кунини ўзи кўриб юрган оила эди, биров билан яхши-ёмонга борганини билмаймиз, қишлоқ одамлари билан салом-алиги ёмон эмасди”, деди қўшнилар.

Эслатиб ўтамиз: тезкор суриштирувлар давомида 25-27 ёшли 4 нафар гумонланувчилар ўша куннинг ўзида процессуал тартибда ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан 10 га яқин суд тиббий ва бошқа турдаги экспертизалар тайинланган. Шундай экан, суд жараёнларидан сўнг ушбу мавзуга яна қайтамиз. < p style="text-align: right;">Аббос ИМОМОВ

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid