platina.uz
Жамият

Банкоматдан пул ўмармоқчи бўлган йигит қўлга тушди

Банкоматдан пул ўмармоқчи бўлган йигит қўлга тушди
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳудудидаги банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. Маълум қилинишича, 12 февраль куни Олмалиқ шаҳар ҳудудига тунги хизматга жалб этилган Тошкент вилояти ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан соат тахминан 00:30 лар атрофида Олмалиқ шаҳар «Ойдин» МФЙ жойлашган Халқ банкига тегишли банкоматни 1990 йилда туғилган фуқаро Б.Ю. ўткир тиғли жисм билан бузиб очиб, ичида мавжуд бўлган пулларини олишга уринган вақтида далилий ашё билан ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 169-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid