platina.uz
Спорт

Пўлат Бобожонов янги лавозимга сайланди

Пўлат Бобожонов янги лавозимга сайланди
Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди. Хабарда айтилишича, айни пайтда Қўмитада Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтмоқда. Пўлат Бобожонов федерация раиси лавозимига ушбу тадбирда сайланган. Маълумот учун, Волейбол федерациясини ўтган йилнинг 4 февралидан буён собиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов бошқариб келаётган эди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid