platina.uz
Жамият

Эртага пойтахтнинг айрим кўчалари ёпилади

Эртага пойтахтнинг айрим кўчалари ёпилади
Тошкент шаҳрида «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 19 февраль куни соат 07:00 дан соат 09:30 гача бир нечта марказий кўчалар ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. Хусусан,
  • Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонидан Фурқат кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси кесишган жойигача;
  • Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача;
  • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишган жойигача;
  • Амир Темур шоҳкўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўли бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача;
  • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонигача бўлган кўчаларда автомобилларнинг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid