platina.uz
Жамият

Тошкентнинг уч ҳокимига ҳайфсан берилди

Тошкентнинг уч ҳокимига ҳайфсан берилди
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 16 февраль куни учта туман ҳокимига ҳайфсан интизомий жазосини қўллашга оид фармойишни имзолади. Унга кўра, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Иргашев Шавкатбек Турдиевич, Учтепа тумани ҳокими Абдуллаев Фарход Равшанович ва Юнусобод тумани ҳокими Абдувалиев Бохадир Абдулхаевичлар ҳайфсан олган. Ҳокимлар қишга тайёргарлик ва уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрмагани, маҳаллаларга чиқиб, аҳоли билан мулоқотлар ва тушунтириш ишларини ҳам олиб бормагани учун жазоланган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid