platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди
Ўзгидромет хизмати агентлиги дам олиш кунлари — 18−19 февраль саналарида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Ўтган ҳафта ёмғирли бўлди. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари, охирги 2 кун ичида деярли ҳамма жойда вақти-вақти билан энг жадал ёмғирлар ёғди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кучли бўлади. Ҳудуднинг катта қисмида бугун кундуз куни ёмғир ёғиши давом этади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида бироз ёғингарчилик фақат айрим жойларда бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кучсиз ёмғир фақат эрталаб ёғади. Ҳаво ҳарорати 5-10о илиқ, шимолда 0-5о илиқ атрофида бўлади. Шанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат республика жануби-шарқий ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади. Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5о илиқ атрофида, баъзи жойларда 2о совуқгача бўлади, кундуз куни эса ҳаво 7-12о илиқгача исийди. Бугун пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, дам олиш куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-3о илиқ, кундузи шанба куни 8-10о илиқ, якшанба куни 10-12о илиқ бўлади. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 17-18 февраль кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. "Тоғли ҳудудларда дам олиш кунлари қор кўчиши хавфи сақланиб туради. Қор беқарор ҳолатда бўлади, тоғларга борганингизда жуда эҳтиёт бўлинг", - дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid