platina.uz
Жамият

Ўзбекистон маълумотлар очиқлиги халқаро рейтингида 5 поғонага юқорилади

Ўзбекистон маълумотлар очиқлиги халқаро рейтингида 5 поғонага юқорилади
Open Data Watch ташкилотининг очиқ маълумотлар жаҳон рейтингида (Open Data Inventory) 192 давлат орасида Ўзбекистон 66 балл билан дунёда 40-ўринни эгаллади. 2020 йилда эса 187 давлат орасида 63 балл билан 45-ўринни банд этганди. Open Data Inventory (ODIN) рейтингида мамлакатнинг статистик таклифларининг тўлиқлиги ва улардаги маълумотларнинг халқаро очиқлик стандартларига қанчалик мос келиши баҳоланади. 2020 йилдан 2022 йилга қадар Ўзбекистоннинг умумий балли маълумотлар кўлами бўйича 52 дан 56 баллга, маълумотлар очиқлиги бўйича эса 72 дан 74 га ошган. 2022 йилги рейтинг якунлари бўйича Сингапур биринчи, Дания иккинчи ва Финляндия учинчи ўриндан жой олган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid