Ижро интизомига жиддий сигнал

Бу ҳолат Меҳнат кодексининг 182-моддасида ҳам ёзиб қўйилган: "Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин".
Бу борада Сурхондарё вилояти собиқ ҳокими Тўра Боболов ҳам қолишмаган. Масалан, у Бандихон ҳокимига Skoda Kodiaq машинасини сотиб олиш ҳақида ҳужжат имзолаган, аммо бу қарор ноқонуний бўлгани фош бўлгач, бекор қилганди.
Яна бир ҳолатда эса Тўра Боболов март ойида вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Анвар Рўзиевни ишдан бўшатган, аммо 7 ой ўтиб, уни яна қайта ишга тиклаган ва камига шу муддат учун ойлик ҳам тўланишини айтган.
Бундай бебошлик қачонгача давом этиши ҳозирча номаълум. Қонунчиликни яхши билиши керак бўлган ҳокимлардан бундай шармандаликларга йўл қўйилиши ижро интизомига жиддий сигнал бўлиши керак аслида.
ЗАҲИРИДДИН
