platina.uz
Жамият

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги Талабалар кўчасида 16 февраль куни бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар берди. Маълум қилинишича, 16 февраль куни соат 13:30 ларда 1999 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Spark, 1955 йилда туғилган Р.Ж. бошқарувидаги Lacetti, 1992 йилда туғилган А.З. бошқарувидаги Damas, 1997 йилда туғилган И.Ж. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 1955 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги Cobalt автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid