platina.uz
Жамият

Қорадарёнинг Балиқчи туманидан оқиб ўтувчи қисмида дамба емирилди

Қорадарёнинг Балиқчи туманидан оқиб ўтувчи қисмида дамба емирилди
Ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилояти Балиқчи тумани "Оқтепа" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси чап қирғоқ дамбасида емирилиш содир бўлгани ҳақида хабарлар эълон қилинди. Ҳолат юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги расмий хабар берди. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят ФВБ, вилоят Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида ишчи гуруҳ тузилган. Ҳозирда вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигида сел сув тошқин штаби ишчи гуруҳи вакиллари томонидан ушбу ҳолатни тўла назоратга олган ҳолда бугунги кунда 450 м³ тош ва 5000 м³ шағал ишлари бажарилди. 4 дона екскаватор 6 дона самосвал, 4 дона бошқа турдаги оғир техникалар жалб қилиниб хавфдан сақлаш ишлари олиб борилмоқда. Юз берган ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid