platina.uz
Жаҳон

Филиппинда 6 балли зилзила юз берди

Филиппинда 6 балли зилзила юз берди
Филиппинда 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Филиппин вулқонология ва сейсмология институти маълум қилди. Зилзила маҳаллий вақт билан 02:10 да қайд этилган бўлиб, эпицентри Батуан шаҳридан тахминан 11 километр жануби-ғарбда, Масбате провинцияси, Лусон оролида, 10 километр чуқурликда жойлашган. Ер силкинишлари Лусон ва Филиппиннинг марказий қисмидаги бир қанча ҳудудларда, жумладан Албай провинциясидаги Легаспи шаҳрида, Сорсогон, Шимолий Самар, Ғарбий Негрос ва Жанубий Лейтеда ҳам сезилган. Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. АҚШ Геология хизмати зилзила магнитудаси 6,1, чуқурлиги эса 20 км деб баҳолаган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid