platina.uz
Жамият

Centrum Air авиакомпанияси Тошкентдан Фарғонага парвозларни йўлга қўйди

Centrum Air авиакомпанияси Тошкентдан Фарғонага парвозларни йўлга қўйди
15 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 09:52 да Тошкент — Фарғона йўналиши бўйича Ўзбекистоннинг янги ташкил этилган Centrum Air авиакомпанияси самолёти Фарғона халқаро аэропортига келиб қўнди. Анъанага кўра, бортида 86 йўловчи бўлган самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. Шунингдек, авиакомпания Тошкент — Урганч — Тошкент йўналиши бўйича йўловчи рейси ҳам режалаштирилмоқда. Ушбу йўналишда чартер рейслар 2023 йил 17 февралдан ҳафтасига икки марта — жума ва якшанба кунлари Airbus А320 самолётларида амалга оширилади. Centrum Air — Ўзбекистоннинг «лоукостер» авиакомпанияси бўлиб, у 2023 йил январь ойида йўловчи рейсларини амалга оширишга рухсат олган. Бугунги кунда авиаташувчи паркида иккита Airbus А320 самолёти мавжуд. Яқин келажакда авиаташувчи яна бир йўловчи борти — Boeing 737’ни сотиб олишни режалаштирмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid