platina.uz
Жамият

6 нафар шахс айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинди

6 нафар шахс айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинди
Жорий йилнинг бошидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 6 нафар шахс Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан айбсиз, деб топилиб, реабилитация қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
  • Такроран кассация инстанциясининг 11 январдаги ажрими билан хоразмлик Нодирбек Атаджанов;
  • апелляция инстанциясининг 13 январдаги ҳукми билан тошкентлик Шаҳзод Махмудов;
  • кассация инстанциясининг 25 январдаги ажрими билан самарқандлик Аззам Исаков;
  • такроран кассация инстанциясининг 30 январдаги ажрими билан хоразмлик Шерзод Султанов;
  • апелляция инстанциясининг 2 февралдаги ажрими билан Тошкент вилоятидан Шерзод Бобожанов ва Хайрулло Дадаев оқланиб, уларга оид жиноят ишлари юритувдан тугатилган.
Оқланган шахсларнинг барчасига мулкий зиённи қоплаш ҳамда маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш юзасидан Жиноят-процессуал кодексининг 304-313-моддалари тартибида судга мурожаат этиш ҳуқуқлари тушунтирилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid