platina.uz
Жамият

Вазирлар Маҳкамасида тайинловлар амалга оширилди

Вазирлар Маҳкамасида тайинловлар амалга оширилди
Бош вазири котибияти раҳбари ва унга ўринбосарлар тайинланди. Президент фармонига асосан: Джурабаев Абдурашид Абдувохидович Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари этиб тайинланди. Шу муносабат билан А.Джурабаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан: Нусратбек Давранкулович Тойчиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Даврон Наримович Каландаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди. Шухрат Мухамаджанович Садиков Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди. Маълумот ўрнида, Шухрат Садиков 2021 йил 3 ноябр куни “Ўзкомназорат“ томонидан Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрига қўшилган ижтимоий тармоқлар (Telegram, YouTube, Instagram, Facebook va Odnoklassniki) фаолияти чеклаб қўйилиши ортидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод қилинган эди. Мансурбек Базорбоевич Жуманиязов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Ж.Раматовнинг котибияти мудири этиб тайинланди. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Иззат Рахматуллаевич Тангриев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Д.А.Кучкаровнинг котибияти мудири этиб тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси лавозимидан озод қилинди. Джамшид Абдусаламович Абдусаламов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А.Ходжаевнинг котибияти мудири этиб тайинланди. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибиятининг мудири лавозимидан озод қилинди. Нодир Мухторович Дусматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Б.Махкамованинг котибияти мудири этиб тайинланди. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Оила ва хотин қизлар масалалари котибияти мудири лавозимидан озод қилинди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid