platina.uz
Жаҳон

Туркия: қурбонлар 35 мингдан ортди, аммо 212 соат ўтиб ҳам тирик топилаётганлар бор

Туркия: қурбонлар 35 мингдан ортди, аммо 212 соат ўтиб ҳам тирик топилаётганлар бор
Жорий йилнинг 6 февралида Туркияда қайд этилган кучли ер силкинишлари оқибатини бартараф этишга дунёнинг 82 мамлакатидан қидирув-қутқарув гуруҳлари ёрдамга келган. Жумладан, Ўзбекистондан ҳам. Қидирув қутқарув давомида зилзиладан 207 соат ўтиб Aдияманда 12 ёшли Берат Южел вайроналар остидан қутқарилди.  209 соат ўтиб эса эр-хотинлар қутқариб олингани хабар қилинди. 212 соатдан кейин эса 77 ёшли аёл ҳам вайроналар остидан тирик ҳолда қутқарилган. Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида Туркиянинг Қаҳраманмарашидаги қурбонлар сони 35 мингдан ошди. 
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid