platina.uz
Жаҳон

“Туркия қийин пайтларда ёрдам қўлини чўзганларни унутмайди” – Ражаб Тоййиб Эрдоған

“Туркия қийин пайтларда ёрдам қўлини чўзганларни унутмайди” – Ражаб Тоййиб Эрдоған
Туркия қийин дамларда чўзилган ёрдам қўлини унутмайди”, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған БАА ташаббуси билан ташкил этилган Жаҳон ҳукумати саммити иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида.
Давлат раҳбари аввалроқ саммитда шахсан иштирок этишни режалаштирганини, аммо режалар 6 феврал куни содир бўлган 7,7 ва 7,6 балли зилзилалар муносабати билан қайта кўриб чиқилганини таъкидлади.
“Катта миқёсдаги табиий офатлар оқибатларини Туркиянинг ўн вилоятида 13,5 миллион киши ҳис қилди. Ер силкинишлари 500 км.лик ҳудудда сезилган. Афсуски, катта вайронагарчилик юз берди. Олимларнинг таъкидлашича, бу зарбалар 500 та атом бомбаси портлашига тенг”, - деди сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, Туркия нафақат ўз тарихидаги, балки инсоният тарихидаги энг йирик табиий офатлардан бирига дуч келди. Президент, эпицентри Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳрида бўлган вайронкор зилзилалар зонасида фаолият олиб бораётган қидирув-қутқарув гуруҳлари ўтган тўққиз кун ичида 8 мингдан ортиқ одамни вайроналар остидан қутқарганини айтди.
Афсуски, қулаган минглаб уйлар вайроналари тозаланиши билан қурбонлар сони ҳам ортиб бормоқда. Зилзиладан жабр кўрган 81 мингдан ортиқ Туркия фуқаросининг баъзилари шифохоналардан чиқарилди. Қидирув-қутқарув гуруҳлари вайроналар остидан 8 мингдан ортиқ одамни қутқариб олди”, — деди Эрдўған.
Сиёсатчи халқ қўллаб-қувватлаши туфайли мамлакат ушбу офат оқибатларини қисқа вақт ичида бартараф этишига ишонч билдирди. Туркия раҳбари ҳалокатли зилзилалар оқибатларини бартараф этишда Туркияга ёрдам беришга шошилган барча давлатларга миннатдорчилик билдирди. Давлат раҳбари дунёнинг юздан ортиқ давлати, жумладан, саммитга мезбонлик қилган Бирлашган Араб Амирликлари Туркияни қўллаб-қувватловчи баёнотлар берганини эслатди.

Баъзи давлатлар қутқарувчиларни Туркияга юборди, баъзилари ёрдам йиғиш кампанияларини бошлаб, бирдамлик кўрсатди. Айрим давлатлар Анқарани қўллаб-қувватлаганликларини билдиришди. Бу фалокат [ўчоғи Туркияда бўлган зилзила] халқаро бирдамликнинг муҳимлигини яна бир бор исботлади”, — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз: сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида Туркиянинг Қаҳраманмарашидаги қурбонлар сони 35 мингдан ошди. 

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid