platina.uz
Жамият

Тошкент вилоятида 4 нафар эркак битта аёлни зўрлагани айтилмоқда

Тошкент вилоятида 4 нафар эркак битта аёлни зўрлагани айтилмоқда
Бош прокурорнинг матбуот котиби ҳолати бўйича бирламчи маълумотларни очиқлади. Маълумотларга кўра, воқеа исботини топган. Шунингдек, очиқланган маълумотларга кўра, 2022 йил 28 декабрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида яшовчи 39 ёшли аёл зўрланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 118 (Номусга тегиш) ва 119-модда (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)лар билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида 4 (тўрт) нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid