platina.uz
Спорт

Қатор миллий федерациялар Тошкентдаги бокс чемпионатини бойкот қилмоқда

Қатор миллий федерациялар Тошкентдаги бокс чемпионатини бойкот қилмоқда
АҚШ, Ирландия, Чехия ва Буюк Британия бокс федерациялари 2023 йил март ойида Деҳлида ўтказиладиган аёллар ўртасидаги ва май ойида Тошкентда ўтказиладиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатини бойкот қилди. Ушбу давлатлар боксчилари чемпионатда иштирок этмайди. Канада ҳам шундай қарорга яқин. Бунга россиялик ва беларуслик боксчиларнинг ўз байроғи остида қатнашишига рухсат берилиши сабаб бўлган. Шунингдек, USA Boxing баёнотида IBA молиявий бошқаруви шаффоф эмаслиги ва санкциялар остидаги компанияларга қарамлиги ҳам бойкотнинг сабабларидан бири сифатида келтирилган. Маълумот учун, эркаклар ва аёллар чемпионатлари Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкиллаштирилади, унинг президенти россиялик Умар Кремлевдир. Россиянинг Газпром энергетика компанияси эса IBAнинг энг йирик ҳомийси ҳисобланади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid