platina.uz
Жамият

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги икки ўтказиш пункти вақтинчалик ёпилди

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги икки ўтказиш пункти вақтинчалик ёпилди
15 февраль кунидан Ўзбекистон-Қозоғистон  чегарасидаги «Сирдарё» ва «С.Нажимов» чегара божхона пости орқали фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади. Дипломатик каналлар орқали Қозоғистон Республикасидан келиб тушган хабарга кўра, Қозоғистон Республикасининг «Қазигурт» («С.Нажимов») ва «Атамекен» «Сирдарё») ўтказиш пунктлари реконструкция қилиниши муносабати билан, жорий йилнинг 15 февралидан ушбу постлар орқали пиёдалар, автобус, енгил ва юк кўтариш қобилияти 3,5 тн.гача бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати реконструкция даврида вақтинчалик тўхтатилади. Ушбу ўтказиш пунктлари орқали фақатгина юк кўтариш вазни 3,5 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати давом этади. Фуқаролар ушбу ўтказиш пунктларига муқобил сифатида иш тартиби куну-тун бўлган «Ғишткўприк» ва «Яллама» ҳамда иш тартиби куннинг ёруғ вақтида бўлган «Малик» ва «Оқ олтин» ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкинлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid