platina.uz
Жамият

“Жамоатчилик хавотирига ўрин йўқ” – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

“Жамоатчилик хавотирига ўрин йўқ” – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бўлинмалари маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказилаётгани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди. Муносабатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ҳокимликлар масъулиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказиш қайд этилган. Ушбу ҳужжат лойиҳаси тегишли вазирлик ва давлат идоралар билан келишиш учун Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими — project.gov.uz га жойлаштирилган. Шунингдек, вазирлик ушбу норматив-ҳужжат ҳозирда лойиҳа бўлиб, расмий кучга эга эмаслигини қайд этган. Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Фармон лойиҳасидаги тегишли бандлар бўйича эътироз билдирилиб, Адлия вазирлиги билан музокаралар ўтказилганини билдирган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказилаётгани бўйича соҳа ходимлари ва кенг жамоатчилик вакилларининг хавотирига ўрин йўқ” дейилади вазирлик муносабати сўнгида.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid