platina.uz
Жаҳон

Ислом тараққиёти банки Роғун ГЭСни молиялаштиради

Ислом тараққиёти банки Роғун ГЭСни молиялаштиради
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Ислом тараққиёт банки гуруҳи вице-президенти Мансур Мухтор ўртасидаги учрашувда Роғун ГEС лойиҳасини молиялаштириш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завки Завқизода маълум қилди. Маълум қилинишича, Мансур Мухторнинг республикага амалий ташрифи доирасида бўлиб ўтган учрашувда томонлар Тожикистонга 250 миллион доллар ажратишга келишиб олдилар, шундан 150 миллион доллари қурилиш ишларига сарфланиши режалаштирилган. Агентлик маълумотларига кўра, ҳозирда Роғун ГEСи лойиҳасини тўлиқ амалга ошириш учун камида 5 миллиард доллар керак бўлади. Декабрь ойи охирида мамлакат президенти парламентга йўллаган Мурожаатномасида 2022 йилда Роғун ГEСи қурилишига 3,2 миллиард сомоний (315 миллион долларга яқин) маблағ ажратилганини таъкидлаган эди. Ўтган йилги маблағни ҳисобга олсак, 2008 йилдан бери Роғун ГEСи қурилишини якунлаш учун 40 миллиард сомонийдан ортиқ маблағ сарфланган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid