platina.uz
Жамият

Чустда газ таъминоти бўлими муҳандисига жиноят иши қўзғатилди

Чустда газ таъминоти бўлими муҳандисига жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Chust tumangaz” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси О.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Маълум қилинишича, у фуқаро А.Н.нинг хонадонига газ ҳисоблагич ўрнатиб бериши ва ҳисоблагичсиз табиий газдан фойдаланганлиги учун жами 3,7 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, О.С. томонидан ушбу пулларни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid