platina.uz
Жамият

Сурхондарёда наркотик моддалар билан шуғулланган 4 кишига қамоқ жазоси тайинланди

Сурхондарёда наркотик моддалар билан шуғулланган 4 кишига қамоқ жазоси тайинланди
Сурхондарёда наркосавдогарларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Термиз туманида яшовчи, 1989 й.т. фуқаро 2021 йилнинг сентябрь ойида Денов туманида тожикистонлик шахсдан 2 кг “опий” моддасини 14 минг АҚШ долларига сотиб олади ва келгусида уни қайта сотиб, даромад топиш мақсадида уйида сақлайди. 2022 йилнинг июнь ойида у Термиз шаҳри ва Термиз туманида яшовчи, 1983 ва 1986 йилларда туғилган 2 нафар таниши билан ушбу ажал оғусини 40 минг АҚШ долларига сотган вақтларида, улар Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Шунингдек, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида Термиз шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. шахс ҳам мазкур ноқонуний ишга аралашганлиги аниқланди. Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ҳукмига кўра, ушбу 4 нафар шахс Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан айбдор деб топилиб, уларга 12 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid