platina.uz
Жамият

Қўлга олинган жиноий тўда ҳақида қўшимча маълумот берилди

Қўлга олинган жиноий тўда ҳақида қўшимча маълумот берилди
Қибрайда «самосуд» қилиш билан шуғулланган гуруҳ аъзолари ушлангани ҳақида хабар бергандик. Бу гуруҳ ҳақида қўшимча маълумот берилди. Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жиноятга алоқадор ўндан ортиқ шахслар ушланган. Жумладан, жорий йилнинг 22 январь куни Қибрай тумани ҳудудида (Телеграм-бот орқали топшириқ олиб, гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланган)ларни номаълум шахслар уриб, тан жароҳати етказган ва ушбу ҳолатни видео тасвирга олганлар. Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ ва бошқа ҳамкорликдаги органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1997-2003 йилда туғилган ўндан ортиқ шахслар гумонланувчи сифатида ушланган. Уларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланган ва жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган. Дастлабки терговда аниқланишича, гумонланувчилар маълум моддий манфаат эвазига шу каби бир нечта воқеада иштирок этиб, тан жароҳати етказиш ҳолати акс эттирилган видео ёзувларни ижтимоий тармоқ орқали буюртмачига етказиб берганлар.
"Ўтказилаётган тергов-суриштирув давомида Қонун устуворлиги ва қилмишга яраша жазонинг муқаррарлиги таъминланади. Маълумотлар тўлдириб борилмоқда, батафсил ахборот берилади", - дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid