platina.uz
Жамият

Наманганда талаба ўзига ўт қўйиб, жонига қасд қилди

Наманганда талаба ўзига ўт қўйиб, жонига қасд қилди
Наманган мухандислик қурилиш институтининг 3-босқич талабаси 5 та фандан оралиқ имтихонларни топшира олмаганлиги сабабли ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Platina.uz’га Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 2023 йил 10 февраль куни соат Фарғона вилояти, Бешариқ тумани яшаган, Наманган мухандислик қурилиш институтининг 3-босқич талабаси 20.04.2002 йилда туғилган Х.Х. олийгоҳда 5 та фандан оралиқ имтихонларни топшира олмаганлиги сабабли, қайта топширишга қолиб кетган. Гуруҳ рахбари талабанинг отасига қўнғироқ қилиб, ўғли юқоридаги 5 та фанлардан оралиқ имтихонларни топшира олмаганлиги ҳақида огоҳлантирган. Ўз навбатда ота ўғлига телефон орқали танбеҳ берган. Шундан сўнг, талаба Х.Х. отасини берган танбеҳига зарда қилиб, руҳий тушкунликка тушиб, Янгиқўрғон тумани, “Нурафшон” МФЙ худудидаги дала-адирлик майдонига ўзи билан биргаликда бензин ёнилғисини олиб келиб, ўзини устидан қуйиб, ўзини ёқиб, ўз жонига суиқасд қилган. Х.Х.ни ёниб жарохат олганлигини кўриб қолган фуқаролар унга ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб келишган. Тиббий маълумотга кўра, Х.Х.нинг баданида, алангадан танасининг 50 фоиз қисмида чуқур куйиш жарохатлари мавжудлиги кўрсатилган. Шифкорлар томонидан кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан у 13.02.2023 йил куни шифохонада вафот этган. 13.02.2023 йилда Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid