platina.uz
Жамият

Ҳам адиб, ҳам давлат арбоби, ҳам саркарда Бобур

Ҳам адиб, ҳам давлат арбоби, ҳам саркарда Бобур
Дунёда шундай сиймолар борки, вафотидан кейин ҳам инсонлар хотирасидан ўчмас жой олади. Ана шундай сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур саналади. Унинг ҳаётлик чоғларида қилган эзгу ишларидан яна бири Ҳиндистонда эр вафотидан кейин турмуш ўртоғининг бирга қўшиб ёқилишига чек қўйганидир. Бу қонунни таъсис қилган Заҳириддин Муҳаммад Бобурдан Ҳиндистон аёллари ҳали ҳанузгача миннатдор.

https://youtu.be/YmtJLuXsoPU Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келди. 1494 йили отадан етим қолган Бобур 12 ёшида отаси ўрнига Фарғона улусининг ҳокими этиб кўтарилиб, қаламни қиличга алмаштирди. Андижон тахти учун укаси Жаҳонгир Мирзо, амакиси Султон Аҳмад Мирзо, тоғаси Султон Маҳмудхон ва бошқа рақибларга қарши курашишга мажбур бўлди.
Маъмура ЗОҲИДОВА, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси: Эдуард Холдинг шундай дейди: “Бобур феъли- сажиясига кўра Юлий Цезарга қараганда севишга арзигуликдир” ёки Индира Ганди шундай деганди: “Бобур дилбар шахс, уйғониш даврининг типик ҳукмдори, мард ва жасур одам бўлган. Санъатни ва адабиётни севарди, ҳаётдан завқланишни яхши кўрарди”. Заҳиридин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”си бутун дунёда нодир асар сифатида эъзозланади, қадрланади. Этнография, тарих, география, мусиқа ва бошқа фанларнинг ривожида унинг алоҳида ўрни бор”.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда “Бобурийлар сулоласи”га асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятнинг энг нодир дурдоналари ҳисобланади.

“Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ, Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ. Бу замонни нафъи қилсам айб қилма, эй рафиқ, Кўрмадим ҳаргиз, нетойин, бу замондин яхшилиғ.

Истардимки, фарзандларимиз буюкларимиз билан фахрланибгина қолмасдан, “Улар нима деган эдилар?” дея ҳар куни 15-20 дақиқа вақт ажратиб, уларни ўрганса, ўйлайманки, бу улар учун кони фойда”. 1526 йил апрель ойида Панипатда ва 1527 йили март ойида Читора ҳокими Рано Санго билан бўлган жангларда Бобурнинг қўли баланд келди. Тарихий маълумотларнинг баён қилишича, Бобурнинг Ҳиндистонга юришида Деҳли ҳукмдори Иброҳим Султон сиёсатидан норози бўлган Панжоб ҳокимлари ҳам Бобурни қўллаганлар ва  бу ғалаба Бобурга Ҳиндистонда ўз ҳукмронлигини узил-кесил ўрнатиб, Бобурийлар сулоласини барпо этиш имкониятини берди. Оврўпа тарихчилигида машҳур бўлган “Бобурийлар сулоласи” Ҳиндистонда 300 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган. Бобур бу ғалабадан кейин узоқ яшамади – 1530 йил декабрь ойида Агра шаҳрида вафот этди ва кейинроқ унинг васиятига кўра фарзандлари Бобурнинг хокини Кобулга олиб келиб дафн этдилар. Бобур ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди. < p style="text-align: right;">Аббос ИМОМОВ

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid