platina.uz
Жамият

Туркиядан яна бир ўзбекистонлик фуқаронинг жасади юборилди

Туркиядан яна бир ўзбекистонлик фуқаронинг жасади юборилди
12 февраль куни зилзила оқибатида Шонлиурфа шаҳрида вафот этган яна бир Ўзбекистон фуқаросининг жасади Истанбулдан Тошкентга юборилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди. Маълум қилинишича, жасад асли наманганлик 42 ёшли аёл М.Б.га тегишли. Марҳуманинг яқинларига сабр тилаймиз. Бу борада Бош консулхонага моддий ва маънавий ёрдам берганларга ташаккур билдирамиз, — дейилади ахборотда. Аввалроқ икки нафар, жумладан, 40 ёшли наманганлик, 56 ёшли андижонлик фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида хабар бергандик.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid