platina.uz
Жамият

Пайариқдаги шифохонада ходимлар ўртасида жанжал содир бўлди

Пайариқдаги шифохонада ходимлар ўртасида жанжал содир бўлди
Тармоқларда Пайариқ тумани Челак шифохонаси ходимлари ўртасида жанжал акс этган видеоматериал тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди. Маълум қилинишича, 2 февраль куни шифохонанинг режали хирургия бўлимида ходимлари ўртасидаги ўзаро келишмовчилик сабаб келиб чиққан. Ҳолат юзасидан вилоят ССБ ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жанжалда тан жароҳати етказишда гумонланаётган А. Н.га нисбатан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid