platina.uz
Жаҳон

Жаҳонда вабо тарқалиш хавфи кескин ошмоқда

Жаҳонда вабо тарқалиш хавфи кескин ошмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига кўра, 2022 йил декабрь ойи ўрталаридан бошлаб Ер юзида вабо билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда. Хусусан, шу йил февраль ойига келиб 18 та мамлакат ҳудудида мазкур касаллик авж олгани хабар қилинди. Энг ёмони, уларда эпидемиядан ўлим кўрсаткичи сезиларли даражада юқори. Таҳлилларга кўра, сўнгги икки аср давомида сайёрамизда еттита вабо пандемияси қайд этилган. Улардан еттинчиси 1961 йилда бошланган бўлиб, ҳамон давом этмоқда. Гарчи пандемия ўтган асрнинг 90-йиллари охирида сезиларли даражада камайган бўлса-да, Африка ва Осиё давлатларида ҳануз эпидемиянинг янги тўлқинлари вужудга келяпти. Беморлар сони кўпайиши ва касаллик географияси кенгайиши, қолаверса, вабога қарши вакциналар ҳамда бошқа ресурслар тақчиллигини ҳисобга олиб, ЖССТ келгуси ойларда бу хасталикнинг янада авж олиши хавфини жуда юқори, деб баҳолайди. Эслатиб ўтамиз, вабо ўткир диарея инфекцияси бўлиб, ҳар йили ўртача 2,9 миллион кишида аниқланади. Ачинарлиси, беморлардан 95 минг нафари инфекция асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid