platina.uz
Жамият

Андижонда собиқ ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

Андижонда собиқ ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди
Андижонда имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган собиқ ҳоким ёрдамчиси аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими томонидан терговга қадар текширувда, туман ҳокимининг “Қ.” МФЙ бўйича собиқ ёрдамчиси Ж.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, сохта ҳужжатлар орқали 5 нафар фуқаро номига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун жами 119,5 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни Ж.Т.нинг раҳбарлигидаги МЧЖга ўтказиш орқали ўзлаштириб олганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid