platina.uz
Жаҳон

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 29 мингдан ортди

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 29 мингдан ортди
Туркияда содир бўлган икки кучли зилзила қурбонлари сони Тошкент вақти билан соат 17:55 ҳолатига кўра 29 605 кишига етди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) хабар берди. Туркиянинг 10 вилоятида қурбонлар сони 29 605 кишига етди, 147 934 киши табиий офат зонасидан эвакуация қилинди. 6 февраль, душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида 7,7 балл ва 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга ҳилпиратилди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди. Охирги маълумотларга кўра, Суриянинг Идлиб, Ҳалаб, Хама, Латакия ва Раққа вилоятларида 3,5 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid