platina.uz
Жамият

Қашқадарёда туман ҳокимлиги ходими пора билан ушланди

Қашқадарёда туман ҳокимлиги ходими пора билан ушланди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокимлиги ходими маҳаллий қурилиш фирмаси вакилидан ноқонуний тарзда 370 млн сўм олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. Ҳокимлик ходими Яккабоғ туманидаги иккита мактабгача таълим ташкилотида режалаштирилган 5 млрд 250 млн сўмлик капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳани тендерда ютиб бериш эвазига ушбу сумманинг 7 фоизини талаб қилган. Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган Яккабоғ тумани мактабгача таълим бўлими ходими ҳам ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid