platina.uz
Жамият

Пойтахт да қурилган "новостройка"лардан бирининг сифатсизлиги исботини топди

Пойтахт да қурилган "новостройка"лардан бирининг сифатсизлиги исботини топди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги янги қурилган кўп қаватли уйнинг деворлари ёрилиб кетгани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокими Шавкатбек Иргашев бошчилигида туман сектор раҳбарлари, Қурилиш вазирлиги мутасаддилари ушбу манзилга борди ва фуқаролар билан учрашди. Унда маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек тумани Мағрур кўчаси 55Б-уй манзилида жойлашган ушбу уй, хусусий уй жой сифатида «ҚУЮН» МЧЖ раҳбари А.б.Зокиров ва бошқалар томонидан қурган ва фуқароларга бўлиб - бўлиб сотилган. Таъкидланишича, 18.02.2022 йилда Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан «ҚУЮН» МЧЖ раҳбари А.б.Зокиров ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми «а»,«б» бандлари, 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 229-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, А.Закиров акаси Р.Закиров билан Мағрур кўчаси, 55Б-уй ва бошқа манзилларда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини жиддий равишда бузган ҳолда 3 қаватдан иборат бўлган сифатсиз уйларни қуриб, алдов йўли билан фуқароларга сотган. Юқоридаги ҳолатлар бўйича суд ҳукми билан А.Закировга 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Акаси Р.Закиров терговдан яширинганлиги сабабли унга қидирув эълон қилинган. "Фуқароларга тўланадиган компенсация масаласи Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясида кўрилаётганини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid