platina.uz
Жамият

Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 12 даражагача исийди

Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 12 даражагача исийди
Ўзбекистонда 13 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди. Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи эса 5-7 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи эса 2-7 даража илиқ бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи эса 4-9 даража илиқ бўлади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд вилоятининг баъзи жойларида бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи эса 7-12 даража илиқ бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади. Шунингдек, қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid