platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда 11 мингдан ортиқ объектлар белгиланган нормаларга тўғри келмаган ҳолда қурилган

Ўзбекистонда 11 мингдан ортиқ объектлар белгиланган нормаларга тўғри келмаган ҳолда қурилган

Республика ҳудудлари сейсмик балл кўрсаткичлари бўйича зоналарга бўлинган бўлиб, объектларни жойлаштиришда мазкур сейсмик балл кўрсаткичлари инобатга олинади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов хабар берди.

"Объектни лойиҳалаштиришдан олдин у жойлашган ер майдони бўйича топографик тасвир ва геологик тадқиқот амалга оширилади. Грунт таркиби ва хусусиятлари, сизот сувлар сатҳи ва шу каби бошқа масалалар ҳам ўрганилади. Ушбу тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда, объектни жойлаштириш, унинг қаватлар сони, фундаменти, конструкциялари ва габарит параметрлари бўйича лойиҳа ечимлари танланади. Мазкур жараёнлардан кейин объектлар бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади. Сўнгра ваколатли эксперт ташкилотлари томонидан экспертизадан ўтказилади. Бунда ҳам сейсмик хавфсизлик ва мустаҳкамлик масалалари бўйича алоҳида кўриб чиқилади. Ижобий экспертиза хулосалари олингач, қурилиш ишларини бошлашга рухсат берилади", - дейди Саидносир Усмонов.
Шунингдек, ўтган йили архитектура йўналиши бўйича олиб борган текширувлари натижасида 6102 та ноқонуний қурилишлар аниқланган. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган бино ва иншоотлардан фойдаланишга рухсат бериш бўйича 16 576 та мурожаатлар келиб тушган. Бунда 11 162 та объектларнинг қурилиш ишлари, белгиланган нормаларга тўғри келмаслиги боис қатъий рад этилган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid