platina.uz
Жаҳон

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 12 минг кишидан ошди

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 12 минг кишидан ошди
Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 12 мингдан ошди, жароҳатланганлар сони 63 мингга яқин. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди. «Жами 12 391 киши ҳалок бўлди, 62 914 киши жароҳат олди», — дейилади агентлик Туркия Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш департаменти маълумотларига таяниб. Бир кун аввал Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған 8574 киши ҳалок бўлгани, 49133 киши яралангани ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, 6444 та бино вайрон бўлган. CNN Суриядаги зилзила оқибатида 2992 киши ҳалок бўлганини даъво қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди, ундан кейин эса 7,6 магнитудали зилзила содир бўлгани қайд этилди. Туркия ва қўшни Сурияда катта талофат ва қурбонлар келтирди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid