ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун150 млн доллар кредит ажратди

"Ўзбекистон янада очиқ ва рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтишга ёрдам берадиган ислоҳотларга қатъий содиқлигини намойиш этди", – деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков. “ОТБ мамлакатга макроиқтисодий барқарорликни, инклюзив ва барқарор ўсишни таъминлаган ҳолда ушбу мақсадга эришишда ёрдам беришда давом этади”.Биринчи кичик дастур доирасидаги ислоҳотлар фискал хавф ва давлат қарзини бошқаришни кучайтириш, гендер жиҳатларни ва яшил бюджетни инобатга олган ҳолда бюджетни тузиш орқали давлат ресурсларини тақсимлашни яхшилаш ҳамда ахборот технологияларига асосланган солиқ бошқаруви орқали ички ресурсларни сафарбар қилишни яхшилашга қаратилган. Шунингдек, улар ижтимоий ҳимоя қамровини кенгайтиради ва коррупцияга қарши кураш ва аудит тизимлари самарадорлигини оширади. Бундан ташқари, дастур Ўзбекистоннинг "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлайди. Аниқ миллий режа Ҳукуматга Париж келишуви бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга, инфратузилмани модернизация қилишга ва ишчи кучини "яшил" иш ўринлари учун зарур бўлган кўникмаларга ўргатишга ёрдам беради.
“Давлат сектори инвестициялари учун фискал майдон яратиш, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва Ўзбекистонда хусусий секторни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш учун давлат корхоналарининг молиявий шаффофлигини ошириш, корпоратив ва профессионал бошқарувини такомиллаштириш ва монополияга қарши кураш тизимларни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади”, - деди ОТБнинг Давлат бошқаруви бўйича бош иқтисодчиси Чидем Акин.Шунингдек, 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги техник кўмак гранти ислоҳотларни амалга оширишга ёрдам беради.
