platina.uz
Жамият

Жисмоний тарбия университети ва унинг Фарғона филиалида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди

Жисмоний тарбия университети ва унинг Фарғона филиалида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолияти ўрганилганида унда бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. Олийгоҳга ўқишга қабул қилишда қонунчилик талаблари бузилиб, қабул жараёнларининг шаффофлиги таъминланмаган. Жумладан:
  • ижодий имтиҳонларни ўтказиш учун 10 та йўналиш бўйича 3 кишидан кам бўлмаган таркибда комиссия шакллантирилмаган;
  • 21 та спорт тури бўйича ўтказилган ижодий имтиҳонларда айнан бир шахс бир вақтда комиссияларга раислик қилган;
  • 24 та таълим йўналиши бўйича 189 нафар абитуриентнинг имтиҳон натижалари баённомаларда ҳаққоний акс эттирилмаган;
  • 26 нафар абитуриентнинг ижодий имтиҳон натижалари баённомаларда кўрсатилмасдан, асоссиз баҳоланган;
  • от спорти, хоккей, фигурали учиш, тоғ чанғиси бўйича спорт иншоотлари мавжуд бўлмасада, 500 нафардан ортиқ абитуриент шу йўналишларга ўқишга қабул қилинган;
  • 90 нафар абитуриентнинг ижодий имтиҳон баллари ошириб қўйилиб, талабаликка қабул қилинган.
Бунинг оқибатда, ижодий имтиҳонлардан энг юқори балл тўплаб, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган 30 нафар талаба 1-семестр якуни бўйича қониқарсиз баҳо олган. Ҳудди шу каби қонун бузилиш ҳолатлари Университетнинг Фарғона филиалида ҳам йўл қилгани аниқланган. Шунингдек, Университетда ўқишга қабул квоталари ҳам сунъий равишда оширилиб, 3 160 ўринли университетга 13 634 нафар ёки сиғимга нисбатан 4,5 баравар кўп талабалар қабул қилинган. Сўнгги 2 йилда талаба ва ўқитувчилар томонидан жами 6 та коррупциявий ва 23 та бошқа турдаги жиноятлар содир этилган. Текшириш давомида ўтказилган тадбирда талабалар Д.И. ва Ж.С.лар фуқаро Ғ.М.ни ўқишга киритиш учун ундан 5 минг доллар олган вақтида ушланган. Бундан ташқари, 587 нафар ўқитувчи ва ходимларига 1,2 млрд. сўм рағбатлантириш пуллари ҳамда ўтилмаган дарс соатлари учун 172 млн. сўм маблағ ноқонуний тўланиб, талон - торож қилинган. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid